Ўзбекистонда COVID-19’га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилди

ZF-UZ-VAC 2001 рекомбинант вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистонда COVID-19’га қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилди

Фото: t.me/vaksinauzbБугун Ўзбекистон ҳаммуаллифига айланган ZF-UZ-VAC 2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцинаси тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди. Рўйхат рақами — DV/X 08646/03/21. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати хабар берди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 4 январда тасдиқланган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда ушбу вакцинани “Jurabek Laboratories” МЧЖ ҚК ишлаб чиқаради.