Апрелдан солиқ органлари солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаётган хўжалик субъектларида аудит ўтказишни бошлайди.

Солиқ аудити ўтказиладиган компаниялар рўйхати эълон қилинди

Фото: Давлат солиқ қўмитасиДавлат солиқ қўмитаси “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бошқариш” тизими орқали солиқ хавфи даражаси ўта юқори бўлган 200 дан зиёд корхонани аниқлади — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Жорий йилнинг 20 апрелидан ушбу корхоналарда босқичма-босқич солиқ аудити ўтказилади.

“Солиқ аудити ўтказиш фақатгина юқорида кўрсатилган фаолият турларига тааллуқли эмас. Агар солиқ тўловчиларда солиқлардан қочишнинг юқори хавф даражаси аниқланса, амалдаги қонунчилик талаблари доирасида солиқ аудити ўтказилади”, — дейилади хабарда.

Солиқ аудити 3 босқичда ўтказилади:

I-босқичда  2021 йил 20 апрелдан 56 та корхонага нисбатан солиқ аудити ўтказилади;

II-босқичда 2021 йил 1 июлгача юқори солиқ хавфи мавжуд бўлган 150 та корхона текширилади;

III-босқич 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўтказилиши назарда тутилган. Бу босқичда дастлабки аниқланган маълумотлар асосида яна 500-800 та корхонада солиқ аудити ўтказилади.

Компанияларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳаволада танишишингиз мумкин.

От qwert.uz