Рейтинг мамлакатлардаги умр кўриш давомийлиги, ижтимоий ёрдам, коррупция каби қатор омиллар ҳисобланган ҳолда тузилган.

Фото: UzNews.uzWorld Happiness Report дунёдаги энг бахтли мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Рейтингда мамлакатлардаги умр кўриш давомийлиги, ижтимоий ёрдам, коррупция ва шу каби муҳим омиллар ҳисобга олинган — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри хабар беради.
2018–2020 йиллардаги умумий кўрсаткичлар келтирилган рейтингда Ўзбекистон 42-ўринни банд этган. Рўйхатдаги етакчилик эса Финландияга тегишли.
Шунингдек, Қозоғистон – 45, Қирғизистон – 67, Тожикистон – 97-ўринни эгаллаган. Рейтингдаги энг охирги ўринлар эса Руанда, Зимбабве ҳамда Aфғонистонга тегишли бўлиб турибди.
