Рейтинг мамлакатлардаги умр кўриш давомийлиги, ижтимоий ёрдам, коррупция каби қатор омиллар ҳисобланган ҳолда тузилган.

Ўзбекистон МДҲ орасида энг бахтли мамлакат бўлди

Фото: UzNews.uzWorld Happiness Report дунёдаги энг бахтли мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Рейтингда мамлакатлардаги умр кўриш давомийлиги, ижтимоий ёрдам, коррупция ва шу каби муҳим омиллар ҳисобга олинган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

2018–2020 йиллардаги умумий кўрсаткичлар келтирилган рейтингда Ўзбекистон 42-ўринни банд этган. Рўйхатдаги етакчилик эса Финландияга тегишли.

Шунингдек, Қозоғистон – 45, Қирғизистон – 67, Тожикистон – 97-ўринни эгаллаган. Рейтингдаги энг охирги ўринлар эса Руанда, Зимбабве ҳамда Aфғонистонга тегишли бўлиб турибди.

От qwert.uz