Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?

Келаётган ойдан IELTS топширганларга харажат тўлиқ қайтарилади, 5 мингдан ортиқ давлат ходимлари ишдан олинади. 

Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб қуйидаги ўзгаришлар кучга киради.

–  Халқаро имтиҳон синовларидан (IELTS, TOEFL, GMAT, GRЕ, SAT) 7 балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилади — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

–  Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сони 15 фоизгача қисқартирилади;  

–  Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тугатилади; Агентлик Молия вазирлиги таркибида Капитал бозорини ривожлантириш департаменти этиб ташкил этилади.

–  “Шаффоф хайрия” ягона интерактив портали ишга туширилади;
Бу ҳомийлик маблағларини марказлаштирилган ҳолда тўплаш ва тарқатиш, уларнинг мақсадли ҳамда манзилли йўналтирилишини мониторинг қилиш, ошкоралигини таъминлашга имкон беради. 

–  Барча ташкилотларда ижрони назорат қилиш фақат Ijro.gov.uz тизимида амалга оширилади;

–  Ички ишлар органлари тарбия колонияси тарбиячиларига қўшимча ойлик устама ҳақ тўланади;
Базавий тариф ставкасининг ва лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида қўшимча ойлик устама ҳақ тўлаб берилади.

–  “Ўзбекистон миллий кинофонди” давлат муассасаси ходимларига 50 фоиз миқдорида шахсий устамалар тўланади

–  Кўп қаватли бино ва иншоотлар қурилишида электрон техник паспортлар шакллантирилади;

–  Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини олиб борувчи веб-портал тест режимида ишга туширилади;

–  Ўзбекистонга олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган экологик хавфли маҳсулотларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби жорий этилади.