ЯҚИН КЕЛМА:
-“Қўрқинчли сенга қараш,
Лекин, керакдир чидаш!”.
-“Қизиқсанг — қара секин,
Яқин келмагин, лекин!…”
ЙЎЛБАРС ВАННА ҚАБУЛ ҚИЛМОҚДА:
-«Ярим соат — қилманг безовта,
Тайинлайман — қайта ва қайта..
Кун чиққандан — ботгунга қадар,
Салқинлаб хам қиламан «загар»!…»
«МАЛИКА» ҚУРБАҚА:
-«Қурбақасан — сен қандай?
«Малика»ми ё «шундай»?».
-«Кимки, билмоқ истаса,
Билади — олса бўса!»
КАПАЛАКЛАР:
Капалакка айтар капалак:
-«Мухаббатдан — жон бўлур халак!».
…Замин қаттиқ, йироқдир фалак,
Фақат «Бир кун» — яшар капалак!….
Шу лахзалик фурсатда — харгиз,
Мухаббат ва айрилиқ — эгиз!…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ