Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида авиақатновлар амалга оширилади.

БАА лоукостери келаси ойдан Тошкентга авиапарвозларни йўлга қўяди

Фото: AFPБирлашган Араб Амирликларининг Air Arabia лоукостер авиакомпанияси жорий йилнинг 24 июнидан бошлаб Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида мунтазам қатновларини йўлга қўймоқда.  

Авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан – пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Тошкент – Абу-Даби

• учиш: 16:20/15:05;
• қўниш: 19:05/17:50.

Абу-Даби – Ташкент

• учиш: 10:30/09:15;
• қўниш: 15:00/13:45.

Ўтган йил сентябрида Air Arabia Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширишга рухсат олганди.

От qwert.uz