КРЕДИТГА ГУЛЛАР:
Велосипед учрашувга чиқибди қаранг,
Кечга қолиб, хўп кутдириб, улгурди аранг.
-«Мен бу ерга келаётиб, тезлик ошириб,
ДАН ходими, чиқиб қолиб, қўйди шошириб.
Жаримани тўлаб, сўнгра қолмагач пулим,
«Кредит»га гуллар олдим, сен учун Гулим!».
КИМГА НАСИБ ЭТАРКИН:
-«Айтчи лабда нима ушлаб турибди?»
-«Йўқ лабдамас, ахир тишлаб турибди!».
-«Фарқи нима, лабдами ё тишдами,
Тентак фикринг, етмаяпти бир ками!…»
-«Тишидаги бу печенье аслида,
Сўлаклари оқаяпти оғзида.
Луқма кимга насиб этаркин кейин?…»
(Лекин у оғизда эриши тайин!…).
ХАВОТИР:
-«Ўзимиз учаётган самолётни кўряпман,
Қулаб тушади дея, мен хавотир оляпман!…»
-«Ундай бўлса оғайни, ишинг ёмон жуда хам,
Беркитган бойликларинг, биз билан кўргин бахам!…»
ХОВЛИ ТЎЛА ҚОР:
-«Бор эканда йўқ экан, чолу-кампир бор экан,
Бир кун тонгда туришса, ховли тўла қор экан.
Уларнинг набираси, яшар олис шахарда,
Ёрдам беринг уларга — имкон бўлса агарда!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ
