ШЎХЛИК ҚИЛИБ:
-«Шўхлик қилиб гўё, қиламиз рохат,
Надомат чекамиз, олгач жарохат!…»
АҚЛЛИ КАПТАР:
Каптар эшикни қоқар:
-«Хулқим — барчага ёқар,
Хох ишон, хох ишонма,
«Ақлли» дейди — хамма.
Энди, эшикдан кириб,
Ўрнак бўлай!» — дер кулиб…
КАПТАРЛАРИМ:
-«Каптарларим, мен сизларни севаман,
Сабр қилинг, хозир емиш бераман.
Сизлар учун етарли бунда овқат,
Тўкин-сочин яшайсиз, энди фақат!….
ХАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ:
-«Кексалик, бу гўё — даъвосиз яра,
Лекин хаёт давом этар, бир қара!…
…Ёдда сақла, бу нақлни хар доим,
Кексаларни эъзозла, бўл мулойим!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ