УЗУН ОЁҚЛАР:

-«Узун бўлса, гар оёқларинг,
Қисқаради юрар йўлларинг.

Улар гохо халақит берса,
Фойдалидир қўл узун бўлса.

Шунинг учун оёқдан кўра,
«Узун қўл»ни афзал деб қара!…»

ХАЙРАТЛАНИШ:

-«Қараб туриб, ишонмадим кўзимга,
Хатто чимчиб, ишонмадим ўзимга.

«Хўжайин»им ичкиликни ташлабди,
Хурсанд бўлиб, янга кўзин ёшлабди.

Ичмай-чекмай юрган яшайди узоқ,
Бу иккиси, бўлур — умрга тузоқ!…»

АҚЛЛИГИМ — ОППОҒИМ:

-«Кел мушукчам, момиғим,
Ақллигим — оппоғим.

Бўлайин десанг тетик,
Мана — антибиотик.

Ичсанг — бўлмайсан хаста,
Қўшиқ куйлайсан аста,

«Зорька» сигир мисоли,
Соғлом бўласан хали!…»

ШОШИЛМА:

Филча сўрайди шундай:
-«Онажон, бу хол қандай?

Нега ўсяпман — секин?
Сабаби — нима экан?!»

-«Болажоним, шошма кўп,
Катта бўлгач, хали хўп,

Болаликни қўмсайсан,
Ортга қайтмоқ истайсан.

Шунинг учун, қил сабр,
Хар нарсанинг — вақти бор!…»

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz