АСЛ ЮЗИНГ:
-«Қани топчи, мен ўзи кимман?»
-«Асл «юзинг» билолмай — жимман!…»
БИР КУН КЕЛИБ:
-«Бўламизми — бир умр бирга?»
-«Бўлмасамчи, кетдик — сайрга!»
-«Бир кун келиб, ўзгарса холат…?»
-«Хеч ким бермас, бунга кафолат!…»
ТЕКИН СУРАТ:
-«Суратга тушишни истасанг — текин,
Тезликни ошириб — боравер секин.
Камера суратга олади шунда!…»
(Жарима тўлайсиз, лекин сиз унда!…).
САБР ҚИЛ:
-«Қўлдан чиқардингиз — ўлжани яна,
Кечки овқатимиз — не бўлар, она?».
-«Сабр қил, болажон, ғазаб фойдасиз,
Бизлар хам юрмасмиз — хеч захирасиз!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ