СУВ ОБИ-ХАЁТ, ЛЕКИН
-«Оби-хаёт эрур сув, аммо,
Баъзан сувнинг ўзи муаммо.
Денгиз суви — тошиб, кўпириб,
Дарахтларни олар — суғуриб!…»
ЙЎЛ БЎЛСИН:
-«Хўш, йўл бўлсин, жонивор сенга?»,
-«Йўл бошловчи — хўжайин менга!…»
-«Бундан чиқди, сен ахир — унда….!»,
-«Ха, сен топдинг, танлов — йўқ менда…!»
ЎТМИШНИ УНУТМАСЛИК УЧУН:
-«Не сабабдан — қарайсан ортга?»,
-«Ўтмишимни — олмоқ чун ёдга!.…»
КЕПКАМ ОШИЁН:
-«Ахир ўзинг ўйлаб кўр, шу жин,
Бир кўзани қилган бўлса ин.
Шу сабабдан, бил — бундан буён,
«Кепка»м бўлсин — сенга ошиён!…»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ