ФВВ ҳодисага муносабат билдирди.

Термизда трансформатор ёниб кетди — видео

Фото: Видеодан кадрФВВ Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 28 июнь куни соат 12:03 да Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Тупроққўрғон» МФЙ Денов кўчасида жойлашган электр подстанция ҳудудидаги трансформаторларнинг бирида ёнғин содир бўлди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Воқеа жойига Термиз шаҳар ФВВнинг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф қилди.

Маълумотга кўра, ҳодисада жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Жиззахдаги «газ заправка»да икки автомобиль ёниб кетганди

От qwert.uz