Республика махсус комиссиясининг қарори билан қатор оммавий тадбирларни ўтказиш ҳам тақиқланди — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Ўзбекистонда 50 кишидан ортиқ тўй ўтказиш тақиқланди

Фото: ИллюстрацияРеспублика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йил 1 августидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди. 

Шунингдек, очиқ майдонлар ёки ёпиқ мажмуаларда бўлишидан қатъий назар, республикада барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, қолаверса, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланди.

Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

От qwert.uz