
Автоуловингиз — турибди кишнаб,
Чанг-ғубор йўқ унда, турибди яшнаб.
Хулқингиз биз учун — доим «эталон»,
Бошқаринг таъмирсиз, отмасин балон.
Айём куни Сизга — фидодир юрак,
Туғилган кунингиз — бўлсин муборак!
Устоз ва шогирднинг анъанаси бор,
Хайрли ишларнинг тантанаси бор.
Бугун биз шогирдлар — этамиз таъзим,
Айёмни нишонлаб, қилайлик базм.
Касбимиз мадх этиб, чалсак бугун соз,
Таваллуд кунингиз — муборак устоз!
Қаранг — оиламиз, бугун жамул-жам,
Хаммамиз йиғилдик, ха, фақат Сиз кам.
Сизга йўлдош бўлсин, хамиша омад,
Автоуловингиз — берсин даромад.
Таъмирга мухтожлик — сезманг сира хам,
Бугун айёмингиз — кўрайлик бахам!
Наъмуна касб этган — бизнинг «йўналиш»,
Шу сабаб, йўлдошдир — бизга юксалиш.
Бу ютуқ илдизи — қадалгай Сизга,
Ўрнак кўрсатганча, хар ишда бизга,
Хамиша бор бўлсин, мудом ўрнингиз,
Барчамиз қутлаймиз — айём кунингиз!
Барча касбдошлар, йиғилиб бугун,
Айёмга тўпландик, чехралар гулгун.
Сизга насиб этсин, бахту-саодат,
Тилак билдирмоқлик — азалий одат.
«Пятак»даги барча — касбдошлар бунда,
Шундай хурсандчилик — бор бўлсин кунда.
Доимо манзилга — бехатар етинг,
Бугун тўрга ўтиб — бизни шод этинг!
Корхонамиз ахли — йиғилган қаранг,
Олам хам ўзгача, бугун ранг-баранг.
Фаровонлик тилар — касбдошлар Сизга,
Хиссангиз беқиёс — жамоамизга.
Ёш-қари барчаси, Сиз билан сафдош
Таваллуд кунингиз — муборак касбдош!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ