
Хурматли……………………………………………………!
Сизни хамкасб хайдовчилар номидан туғилган кунингиз билан чин қалбдан табриклаймиз! Сизга мустахкам соғлик, келгуси ишларингизда улкан муваффаққиятлар тилаб қоламиз! Хайдовчилик касбидаги намунали хулқингиз ва тартиблилик каби ижобий хислатларингиз билан бундан буён хам биз каби хайдовчилар учун ўрнак бўлиб қолишингизга тилакдошмиз! Туғилган кунингиз билан!
Хурматли……………………………………………………!
Сизни барча шогирдларингиз номидан таваллуд айёмингиз муносабати билан муборакбод этамиз! Ўзингиздаги ижобий хислатлар туфайли хайдовчилар ўртасидаги обрў-эътиборингизни бундан буён хам илдиз отишида тилакдошмиз! Таваллуд кунингиз муборак бўлсин!
Хурматли (Дадажон, Акажон, Тоғажон, Амакижон)
Сизни барча оила аъзоларимиз номидан таваллуд кунингиз муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Сизга метиндай соғлик, хушчақчақлик ва омад хамиша йўлдош бўлишида тилакдошмиз! Омад қуши хеч қачон елкангиздан тушмасин! Автоуловингиз таъмирга мухтож бўлмасин!Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Хурматли……………………………………………………!
Сизни ушбу «йўналиш»даги барча касбдошларингиз номидан таваллуд айёмингиз билан қизғин муборакбод этамиз! Келгуси ишларингизда улкан ютуқлар сохиби бўлишингизни астойдил истаб қоламиз! Бундан буён хам йўналишимиз жамоасида ўз ўрнингизга эга бўлиб, биз каби қолган ёш хайдовчиларга ўрнак бўлиб юришингизда тилакдошмиз! Таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин!
Хурматли……………………………………………………!
Сизни «Пятак»даги барча касбдош хайдовчилар номидан таваллуд кунингиз муносабати билан қизғин қутлаймиз! Сизга оилавий бахт-саодат, тўкин-сочинлик ва бахт қуши насиб этсин! Хар доим автоуловингизни бехатар ва бешикаст керакли манзилгача эсон-омон етиб боришида тилакдошмиз! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Хурматли……………………………………………………!
Сизни корхонамиз жамоаси, қолаверса барча касбдош хайдовчилар хамда корхона касаба уюшма қўмитаси номидан таваллуд кунингиз муносабати билан қизғин муборакбод этамиз! Сизга оилавий фаровонлик, осойишталик ва бахт-саодат насиб этсин! Мустахкам саломатлик ва битмас-туганмас куч-ғайрат асло Сиздан аримасин! Жамоамиздаги ўрнингиз йўқолмасин! Омад хамиша Сиздан юз ўгирмасин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ