Июнда 890 947 қадам юрган тошкентлик фуқаронинг электрон ҳамёнига 1 млн 800 минг сўм туширилган.

Ўзбекистонда пиёда кўп юрганларга қарийб 69 млн сўм берилди

Фото: Иллюстрация / Тошкент шаҳар ҳокимлиги“Соғлом турмуш тарзи” (1hls.uz) платформасида июнь ойи якунлари эълон қилинди. Платформадан республика бўйича туманлар кесимида 203 та ғолиб аниқланган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Июнь ойи якунларига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи Тимур Рафикович Aхмадуллин ғолиб деб топилди ва 1 млн сўм пул мукофотини қўлга киритди. У шунингдек, туман ва ҳудуд кесимида ҳам ғолиб чиққанлиги сабабли жами 1 млн 800 минг сўм олган. Бунинг учун у июнь давомида жами 890 947 қадам юрган.

Умумий ҳисобда ўтган ой давомида 1hls.uz платформасининг туман, ҳудуд ва республика босқичи ғолибларига 68 млн 900 минг сўм миқдоридаги маблағ мукофот тарзида тўлаб берилган. 

Шундан 60 900 000 сўм 203 та туман босқичи ғолибларига7 млн сўм Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудлари ғолибларига ҳамда яна 1 млн республика миқёсида энг кўп юрган фуқарога мукофот тариқасида тўлаб берилди.

От qwert.uz