Жума намозлари ўқилишига чеклов қўйилди.

Бу йил масжидларда Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди

Фото: Ўзбекистон мусулмонлар идорасиЎзбекистон Мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши COVID-19 кенг тарқалишини олдини олиш бўйича фатво берди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Унга кўра, Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги учун шу куни Ийд намози адо этилмайди, ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилади.

—  Жума намозлари ўқилишига вақтинча чеклов қўйилиб, ундан бошқа намозлар барча карантин талабларига риоя қилган ҳолда масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. 

—  Жаноза намозлари вафот этганнинг яқин қариндошлари иштирокида хонадонларда ўқилади. Марҳумларнинг ҳақларига қилинадиган дуои фотиҳаларни қатъий равишда фуқаролар ўз хонадонларида оила даврасида бажариб, фотиҳагарчиликларга боришдан ҳамда ўтганларнинг қабрларини зиёрат қилишдан сақланиб туриши сўралади.

— Иситма, йўтал каби касаллик аломатларини ўзида ҳис қилганлар, кексалар ва кичик ёшдаги болаларга жамоат намозларида иштирок этиш тавсия этилмайди.

От qwert.uz