1 августдан кучга кириши керак бўлган чеклов 20 июлдан амал қилади.

Тўй қилиш бўйича чеклов муддати олдинга сурилди

Фото: ИллюстрацияАввалроқ, 1 августдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланганди — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Киритилган ўзгаришга кўра, 20 июлдан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаса, санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

От qwert.uz