Жаҳонгир Отажоновнинг иши судга оширилди

Собиқ хонанданинг ИИО тизимига нисбатан билдирган танқидида ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги аниқланди. Жаҳонгир Отажонов қилмишидан пушаймонлигини айтган.

Жаҳонгир Отажоновнинг иши судга оширилди

Фото: InstagramАввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг ИИО тизимига нисбатан билдирган танқиди бўйича ҳуқуқий баҳо берилиши ҳақида маълум қилганди — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Жаҳонгир Отажоновнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширувда, у видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганлигини, республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаган ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. 

Ҳолат бўйича МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23 июль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Отажонов сиёсий фаолиятини тўхтатганини маълум қилганди.И