1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш учун ундириладиган тўловлар миқдори камайтирилади.

Келаси йилдан хорижга чиқиш паспортини олиш арзонлаштирилади

Фото: UzNews.uzЯгона интерактив давлат хизматлари порталига кўра, 2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатилиши учун ундириладиган тўловлар камайтирилмоқда ва айримлари учун тўлов бекор бўлмоқда. Бу президентнинг тегишли фармонида кўзда тутилган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Хусусан, Ўзбекистон фуқароларига хорижга чиқиш учунбиометрик паспортбериш учун тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20 фоизи миқдорида бўлади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда бепул этиб белгиланади.

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 июндан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

От qwert.uz