ХАТТО ТОШДА ЎСАДИ ДАРАХТ:

-«Баъзан кўриб, бўласиз карахт,
Хатто тошда — ўсади дарахт.

Акси бўлар, гохида эса:
…Тупроқда хам — кўкармас майса!».

СЭМ-СЭМ ОЧИЛ :

-«Сэм Сэм очил, мен Қосим — қара!»,
-«Бу эртакмас, бўлма масхара!.

Ортга қара, сен ундан кўра,
Бу бор йўғи — оддий шаршара!…».

ОЛТИН БАЛИҚ:

-«Олтин балиқ, мен учун — баланд қадринг,
Тўйдирайин, агар оч бўлса қорнинг!».

-«Гўзал хоним, сен яхшиси — қил шафқат,
Мени ташла, сувли челакка фақат.

Целлофанда нобуд бўлмайин бехос,
Бандиликдан — тезроқ мени қил халос!…».

УНУТИЛИБ ҚОЛИБМИЗ:

-«Буни қаранг, шошиб эгаларимиз,
Оқибатда — унутилиб қолибмиз.

Бизлар Сизни — асраб қуёш нуридан,
Жой оламиз — қалбингизнинг тўридан!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz