Йил охиригача яна 500 та давлат активлари очиқ савдога чиқарилади. 

Энди давлат мулки объектлари ер билан бирга сотилади

Фото: Президент матбуот котибиШавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бундан буён давлат мулки объектларини улар жойлашган ер билан бирга ягона мулкий мажмуа сифатида аукцион орқали сотилишини маълум қилди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Бунда бинони сотиб олган тадбиркорлар унга бириктирилган ерга ҳам хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилади. Тасдиқланган дастурга қўшимча равишда йил якунига қадар яна 500 та давлат активлари очиқ савдога чиқарилади.

Қайд этилишича,  янги ер майдонларини аукционга чиқаришдан олдин, ҳудуд ривожланишининг аниқ режаси тузиб олинади. Олдин аниқ ҳудуд танлаб олиниб, унинг “мастер-плани” ишлаб чиқилади.

“Қаерда уй, қаерда мактаб, қаерда ишлаб чиқариш бўлиши аниқ белгиланиб, инфраструктура олиб келиш режаси тузилади. Шундан кейингина ер участкалари аниқ лойиҳа билан савдога чиқарилади. Шунинг учун, вилоят ҳокимлари кадастр ва архитектура идоралари билан бирга ушбу тажриба асосида ишларни ташкил этишлари, аниқ ҳудудни белгилаб, режасини тасдиқлаб, кейин ерларни аукционга қўйишлари лозим. 

Шунингдек, ҳар бир вилоятда махсус жамғармалар ташкил этилади ва ер майдонларини сотишдан тушган маблағ тўлиқ туман ва шаҳарлар ихтиёрида қолдирилиб, тадбиркорлар учун инфратузилма яратиш ва ривожлантиришга йўналтирилади”,
 — деди президент.

Шунингдек, магистрал йўллар бўйида, лойиҳа асосида, ҳар бир ҳудуддан камида 200 тадан ер майдони аукционга қўйилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб, қиймати 200 млрд сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмасини етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади. 

Келгуси 2 йилда республика бўйича қўшимча 200 та саноат зоналари ташкил этилади. Уларнинг ҳар бирига камида 15 та корхонани жойлаштириш мўлжалланиб, электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади. Бунинг учун, келаси йилда бюджетдан 2 трлн сўм ажратилади.

От qwert.uz