Ўқув йили бошланишигача Россияга бора олмайдиганлар эса ўқишни онлайн давом эттиришади. 

Ўзбекистонлик талабалар Россиядаги ОТМларда ўқишни анъанавий форматда бошлашлари мумкин

Фото: vvsu.ruРоссия Фан ва олий таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, қарийб барча университетлар тавсия қилинган санитария хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда ўқув йилини анъанавий форматда бошлайди  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Фан ва олий таълим вазири  Валерий Фалковнинг сўзларига кўра, университетларнинг 96,4 фоизи ўқув йилини 1 сентябрдан, қолганлари эса 1 ноябргача бошлашлари мумкин.

“Ўқув йилининг бошланишигача ОТМларга кела олмайдиган чет эллик талабалар ўқув жараёнини масофавий (онлайн) форматда бошлайди. ОТМлар уларни кундузги ўқишга параллел равишда масофадан ўқитишни таъминлашлари шарт”, дейилади хабарда.

Вазир чет эллик биринчи курс талабалари билан индивидуал иш олиб бориш кераклигини таъкидлади.

“Улар университетда бўлиши ёки масофадан ўқишидан қатъи назар, мамлакат ва минтақага, маданият ва университет жамоасига ижтимоий мослашув чораларини таъминлаши керак. Университет олий таълим олиш учун Россияни танлаган ҳар бир талабага дўст бўлиши керак”, — таъкидлади Валерий Фалков.

Бундан ташқари, Валерий Фалков талабаларни мажбурий эмлашга йўл қўйилмаслигини таъкидлади. Бу ётоқхоналарга жойлашишда ҳам муаммо бўлмаслиги қўшимча қилинди.

Россия ўтган ўқув йилида апрель ойида ўзбекистонлик талабаларга ўқишларини давом эттиришга рухсат берганди.

От qwert.uz