Хорижлик экспертлар турли мамлакатларда ҳар бир 100 минг кишига тўғри келадиган маҳкумлар сонини ҳисоблашди.

Қамоқхоналардаги маҳкумлар сони бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Фото: ИИВ

Қамоқхоналардаги маҳкумлар сони бўйича мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Мазкур рейтингда Ўзбекистон 223 ўриндан 179-ўринни эгаллаган  — деб бу хақда «UzNews.uz» нашри  хабар беради.      

Қайд этилишича, мамлакатда ҳар бир 100 минг кишига 68 нафар маҳкум тўғри келади. Қамоқхоналарда эса 22 867 нафар ўзбекистонлик мавжуд.

Рейтингда етакчиликни АҚШ қўлга киритган — ҳар бир 100 минг кишига 629 нафар маҳкум.

Энг охирги 223-ўринни ҳудудида битта ҳам маҳкум бўлмаган Сан-Марино эгаллаган.

От qwert.uz