-«Инсон базан, ношукур жуда,
Истак айтар, худа-бехуда.
Истагидан боши айланиб.
Хатто жин хам, қолар ўйланиб!».
-«Дунёларни бўйсундирган, бўлсада инсон,
Хамон вақтни жиловлашга — тополмас имкон!».
ДЕВОРЛАРГА ЁЗАДИГАН БОЛАЛАРГА:
— «Деворларга чизаман, юракдаги дардларим,
Ўзига айтай десам, журъат йўқ, кўнгил ярим!».
— «Агар журъат етмаса, деворни айби нима,
Деворни тинч қўйгину, сукут сақлаб, индама!»
— «Уйқу жой танламас» — дейишар, бироқ,
Ўйин хам қизиса, жойнинг фарқи йўқ.
Хатто ховлида хам қизийди шахмат,
Шуни ясаб берган, устага рахмат!»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ