«Идрок…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)
«ИДРОК»
«Шунчалик кучайган — унинг идроки,
Танасидан чиқар — электр токи!».
«БЕРКИТАЙ ЮЗИМ»
«Юмолмасам, баъзи ишларга кўзим,
Унда хеч булмаса, беркитай юзим».
«СИНОВ»
«Дўлона қайдадир, чиқмасанг тоққа,
Довюрак инсонлар, чиқар у ёққа.
Таваккал қилганча, хох қиш, хох ёзда,
Нега қодирлигин — синар шу тарзда!».
«АЖДАРХО»
«Одатда аждархо — пуркар аланга,
Кўчани ёритар — энди қаранг-а!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ