«ҚИЛАМИЗ ХАВАС»
-«Сенга доим қиламиз хавас,
Ов қилгали тўр тўқисанг бас!».
-«Хавас бирлан иш битмас бунда,
Шу мехнатни қиламан кунда!».
«ОНА БАҒРИ»
«Она бағри бехавотир шунчалик,
Тарк этамиз, афсуски — кейинчалик!»
«НАЖОТ ЙЎЛИ»
«Кўзингни оч, бўл хушёр,
Атрофда хатар бисёр.
Чўкканга — нажот йўли,
Билгинки — унинг қўли!»
«СУҒУРТАЛАБ ҚЎЙГАНМАН»
«Сув бўйида турган эй бузоқ,
Сув ичида — сен учун тузоқ.
Унда тимсох тишини қайраб,
Сени тутиб — емоқчи яйраб!».
-«Кўп гапирма, бекорга сайраб,
Нима керак, ўзни авайлаб.
Хавотирга асло ўрин йўқ,
Бу нарсадан менинг кўнглим тўқ.
Хар нарсага етади кўзим,
Суғурталаб қўйганман ўзим!»
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ