«Хаёт давом этар…» (Қизиқарли суратлар — шеърий изохлар билан)

Фото  Джандира Зоннендек  —  Unsplash

«ХАЁТ ДАВОМ ЭТАР…»

 «Рухий тушкунлик, бу — ўлимдан оғир,

Унга изн берсанг, қилар ер-бағир.

Шу сабаб, ўзингни қўлга ол  инсон,

Хаёт давом этар — хали кўп имкон!…».

Фото  Бенджамин Эллиотт  —  Unsplash

«МУАММО…»

«Қуршаб ерни улкан динозаврлар,

Муаммога тўлган ўша даврлар.

…Улкан «хой-хаваслар» — қуршаган бугун,

Ўша «хой-хаваслар» — муаммо бу кун!…».

Фото  Мэрайя Хьюайнс  —  Unsplash

«КОМПАС…»

— «Яхшиям компас бор — Қолса бузилиб…

Сайёх йўналишдан қолар узилиб».

— «Унда билимини солсинда ишга,

Йўқса ким қўйибди — сайёх бўлишга!».

Фото Винсент Ван Залинге —  Unsplash

«САКРАШДАН ЧЕМПИОН…».

 — «Сакрашдан чемпион бўмасанг — қийин,

Йиртқичларга ўлжа бўлишинг — тайин!».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ