Фото Мохсен Карими —  Unsplash

«КЎЗГУ…»

 — «Кўзгуга бир қаранг — айбингиз борми?

Айбингиз  бор бўлса — кўзгу айбдорми?

Нохақ ўпкаламанг — кўзгудан  сира,

Айбингиз тўғриланг — сиз ундан кўра!».

Фото Брехт Денил —  Unsplash

«ҚОИДА…»

— «Ха, есангчи, недан қўркасан?,

Оху каби — биздан хуркасан!”.

— “Итларда хам — бордир қоида,

Биз хам, чунки — дуч келган жойда,

Бўлар-бўлмас нарсани бирдан,

Шартта олиб — емаймиз  ердан!…”.

Фото Surface —  Unsplash

«ТАШВИШЛАР…»

— “Бунча улкан бўлмаса, дадажон – олам?”,

— “Ташвишлар унданда улкандир — болам!…”.

Фото Muhammad Azzam —  Unsplash

«МУХИМИ…».

— «Мухимми машқни — шу ерда қилмок?»,

— «Мухими, машқни — мунтазам билмоқ!…».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz