«КЎЗГУ…»
— «Кўзгуга бир қаранг — айбингиз борми?
Айбингиз бор бўлса — кўзгу айбдорми?
Нохақ ўпкаламанг — кўзгудан сира,
Айбингиз тўғриланг — сиз ундан кўра!».
«ҚОИДА…»
— «Ха, есангчи, недан қўркасан?,
Оху каби — биздан хуркасан!”.
— “Итларда хам — бордир қоида,
Биз хам, чунки — дуч келган жойда,
Бўлар-бўлмас нарсани бирдан,
Шартта олиб — емаймиз ердан!…”.
«ТАШВИШЛАР…»
— “Бунча улкан бўлмаса, дадажон – олам?”,
— “Ташвишлар унданда улкандир — болам!…”.
«МУХИМИ…».
— «Мухимми машқни — шу ерда қилмок?»,
— «Мухими, машқни — мунтазам билмоқ!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ