«ЎРНИНГ БОРДИР…»
— «Қўй, ташлама — ўзингни пастга,
Бу ўхшайди — гўёки қасдга».
— «Нима қибди, ташласам ахир,
Одам эмасманку, барибир?».
— «Бўлмасангда сен гарчи одам,
Ўрнинг бордир — хаётда бу дам.
Кучинг тўплаб, бўл фаол — бардам,
Хаёт давом этмоқда мудом!…».
«СУНЪИЙ ГУЛ…»
— «Табиатни биргаликда асрайлик,
Ёмон одатларни — буткул ташлайлик!».
— «Одатларни ташлаши керак — хамма,
Қўлингизда сунъий гул — фонограмма!…».
«МЕНКУ УЙИМДАМАН…»
— «Қаерга хам борардинг, хадсиз сахрода,
Не бўлар, адашиб колсанг мабодо?».
— «Менку уйимдаман, аслин олганда,
Сен ўзинг хушёр бўл, бўлма шарманда!»
«ИШОНЧЛИ СИРДОШ…».
— «Қиз бола учун дўст, ишончли сирдош,
Ҳаёт жабхасида — энг яқин сафдош,
Бахтдан тахт ясовчи — меъмор ягона,
Бу факат бир инсон — муштипар она!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ