«КИМ ЗАБТ ЭТАР…»
— «Хой альпинист, шошилмасдан, мана дам ол — жой тайёр!»,
— «Хўш чўққини ким забт этар, дам олсак — бўлсак айёр?…».
«БАХТИЁРМАН…»
— «Соат тақмаганлар эмишлар бахтли?
Бу гаплар қанчалик хақиқат асли?».
— «Бу гаплар уларга — бахона холос,
Мен соат тақсамда, бахтиёрман — рост!…».
«ХАҚИҚАТМИ БОРЛИГИНГ…»
— «Эй «Ўргимчак одам» — ростин айт,
Хақиқатми борлигинг — шу пайт?».
— «Биласанми, ўзи баъзида,
Ёлғон ёқар — инсонга жуда!…».
«ҚАЙ БИРИ ҚУЛАЙРОҚ…».
— «Велосипед ёки автомобилдан,
Қай бири қулайроқ, айтингчи, дилдан?».
— «Саволга биз савол берайлик энди,
Соф хаво афзалми ё акси унда?…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ