«МУСИҚА…»
— «Мусиқа калбларни — қачон забт этар?»,
— «Созингга қалб қўринг — қўшилса агар!…»
«ХАТТО ЎЗИМГА…»
— «Нима чизаяпсиз, рассом қиз — қани?»,
— «Ўзим хам билмайман — нелигин буни».
— «Ие, нега ахир, бу маълум кимга?»,
— «Сиримни айтмасман, хатто ўзимга!
«УЧМАСАНГ…»
— «Нима қиласан ахир — учмасанг қанот тақиб?»,
— «Сув ичида қуш каби — сузаман қанот қоқиб!…».
«КЕРАК ЙЎЛНИ ТАНЛАСА…».
— «Йўл иккига ажралса — нима қилсин йўловчи?»,
— «Керак йўлни танласа — ошиғи бўлар олчи!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ