«ҚЎРҚУВДАН УСТУН…»
— «Қўрқинчли нарсадан тортсакда ўзни,
Барибир кўпинча узмаймиз кўзни.
Шу қўрқув хақида, айтсам мен ростин,
Қизиқиш одатда — қўрқувдан устун!…».
«ЁЛҒИЗ ЎРМОНДА…»
— «Қизил шапкача хам, ёлғиз ўрмонда,
Борганди — саватда, «гумма» бир ёнда.
Бўри чиқиб қолса, ўрмонда агар,
Кейин яқинларинг — армонда қолар!…».
«МАКТАБДА БЎЛАР МУАММО…»
— «Ер шарин гулзорга — қўйдим яшириб»,
— «Болагинам бир оз — қўйма ошириб.
У туриб қолмасин — гулзорда бекор,
Ер шари келажак — авлодга даркор!».
— «Келажак авлодни — билмадим, аммо,
Эртага мактабда — бўлар муаммо!…».
«ЁЛҒОНИ ЙЎҚДИР…».
— «Нима қилаяпсан — сохилда ёлғиз?»,
— «Ўзим-ла сўзлашмоқ — истаги харгиз!».
— «Нахот сен савдойи?» — «Йўқ, дема ундай,
Ҳушим жойидадир, бу равшан — кундай.
Ўзим-ла сўзлашсам, кўнглим хам тўқдир,
Чунки бу сухбатнинг — ёлғони йўқдир!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ