«ЧАЛҒИТМАНГ СИРА…»
— «Харакат пайтида — светофорга,
Суянинг — у хизмат қилар бекорга.
Лекин уни ушлаб, чалғитманг сира,
Қўйинг ўз холига — сиз ундан кўра!…».
«БОДРИНГЛАРНИ ТУЗЛАЙМАН…»
— «Катта ёрдамчи ўзим,
Энди деманглар — «қўзим».
Имконият излайман,
Бодрингларни тузлайман!…».
«КОПТОКНИ ЎЙНАЙҚОЛ…»
— «Мен билан ўйнашма, эмасман эрмак,
Коптокни ўйнайқол, у — эрмак демак!…».
«СОҒЛИГИНГ ҒАФЛАТДА…».
— «Бадан тарбияни қилмасанг канда,
Сен соғлом юрасан — ана ўшанда!
Аксини қилсангчи, ётиб ғафлатда,
Соғлигинг — ғафлатда қолар албатта!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ