«АТРОФ ЎТЛОҚ…»
— «Ош устида кетса меҳр,
Бошка илож йўқда ахир.
Атроф ўтлоқ, лекин қаранг,
Ўт талашар — икки гаранг!…».
«БОЛАЛИК…»
— «Болалик шундай бир давр — бебахо,
Катталар хам уни — қўмсайди гохо!…».
«КИМГА ТЎЙ…»
— «Кимга тўй — кимга аза,
Ким ғамда, кимга маза!…».
«ЧАРЧОҚ ХАМ…».
— «Баъзида чарчоқ хам — ёқимли мудом,
Хатто тош устида — оламиз ором!…».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ