«НАХОТ СЕН, БАХТСИЗСАН?…»
-“Нахот сен, бахтсизсан? Хўш, ким айбдор?”,
-“Кифоя, кўзгуга қарасанг бир бор!…».
«ТАШВИШЛАР БИСЁР…»
-“Шу жажжи қалбда хам — ташвишлар бисёр,
Ташвишлар ичида — у бўлур дастёр!”.
«СИР…»
-“Ойижон бир сирни айтайми сизга,
Дадам гап отдилар — кеча бир қизга”.
-“Хўш, даданг, айтгандир — «индамагин» деб?”,
-“Йўқ, фақат айтдилар — «гулламагин» деб!…”.
«БЕМОРГА ТУШЛИК…»
-«Бу «таом» — беморга «тушлик» саналгай,
Соғликни йўқотсанг — ўрни билингай.
Бундайин «тушлик»ни — кўрмасанг раво,
Соғлиқни ўйла-ю, қил унга даво…!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ