«САФАРДА…»
-«Иккиланмай десанг — сафарда хар гал,
Режа тузиб олгин — сафардан аввал!».
«УЛҒАЙСАМ…»
-«Улғайсам ўшанда…»- «Биламиз, болам,
Улғайсанг, мусиқанг — тинглайди олам!».
-«Йўқ, асло ундаймас — улғайсам доим,
Болалар билан мен — бўлиб мулойим,
Уларнинг қизиқиш — хохишин қараб,
Хеч мажбур қилмасдим — «калтагим» тираб.
Қизиққан нарсасин — олиб берардим,
Хохиш-истагини — устун қўярдим…!».
«ТЎСИҚ ОРТИ…»
-«Тўсиқларни енгмоқ, бу — шарафлидир,
Лекин тўсиқ орти, баъзан — хавфлидир!».
«УНУТИБ ҚЎЙМОҚДА…»
-«Не сабаб фарзандлар — ота-онани,
Унутиб қўймоқда — айтинглар қани?».
Сабаби — ота-ю онада ўзи,
Кўпинча эсланмас — тарбия сўзи!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ