«ЯНГИ ТОНГНИ…»
-“Тонг отганин англатади вақт,
Қаршиламоқ тонгни — бу хам бахт.
Соф хаво ва қахва симириб,
Янги тонгни қаршиланг кулиб!…”.
«ЗАВҚЛАНИНГ…»
-“Майли, табиатдан — завқланинг доим,
Ва сиз хам у билан — бўлинг мулойим!”.
«ҲАЛОЛ ЙЎЛ ИСТАБ…»
-“Хар битта жонзотнинг насибаси бор,
Ва уни олмоққа — усуллар бисёр.
Гар олсанг насибанг — халол йўл истаб,
Хеч кимса ризқингни — келмайди қистаб!”.
«ХАР ҚАЧОН…»
-«Дўстлигимиз шундай ягона!”,
Таъкидлашди икки дугона.
-“Суратим зўр чиқса – ажабмас!”,
Дер сураткаш — ўзида йўқ маст.
Қассобга ёғ ва эчкига жон,
Шундай бўлиб келган — хар қачон!.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ