«ҒУРУРНИНГ БОРЛИГИ…»
-«Мени ранжитдингиз — кўзларим ёшлаб,
Энди кетмоқдаман — сизларни ташлаб.
Кўнгил «қайт» демоқда — «тортқилаб» хамон,
Лекин, шу ғурурнинг — борлиги ёмон!».
«ҚУРИГАН ДАРАХТ…»
-«Қуриган дарахтда нима бор сенга?»,
-«Очиғин айтганда — хавасмас менга,
Агар шу йўсинда — этсангиз давом,
Қуриган дарахт хам — бўлади тамом!…».
«ЎРНАШИБДИ ОЙ…»
-«Тоғнинг тепасига — ўрнашибди ой,
Бир оз чарчагандир — у хам хойна-хой.
Бирдан чўққи томон — чиқсам югуриб,
Ой кўкда турарди — «қочиб» улгуриб!».
«ШИРИН БЎЛСА…»
-«Хўш, лимон, не сабабдан, ширинмас — ахир нордон?»,
-«У ширин бўлса агар — тугаб қоларку, нодон!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ