«МЕНИНГ РИЗҚИМДИР…»
-«Сенга қуруқ суяк хам овқат,
Бунга қандай қиласан тоқат?».
-«Мен бир итман — инсонга содиқ,
Гап билмайман — эмасман «нотиқ».
Менга, халол бўлмоқ — мухимдир,
Ўша суяк — менинг ризқимдир!».
«ДАРАХТ ОРТИДАН…»
-«Бу суратга нега — қарайсан қўрқиб?,
Тугадими ёки асаб зўриқиб?».
-«Хов анови дарахт — ортидан агар,
«Ужас» чиқиб қолса — сўнг асаб тугар!».
«ХАВФДАН ҚОЧИШ…»
-«Хавфдан қочиш — одат инсонга,
Кимдир қарши — бундай имконга.
Хавф-хатарга — юзма-юз бўлиб,
Енгар уни — устидан кулиб!”.
«МУРОСА ҚИЛМОҚ УЧУН…»
-«Кўзлар кўрди, ўша — хақиқат демак,
Қулоқ эшитгани — бу қисман кўмак.
Лекин гохо — муроса қилмоқ учун,
Бир оз ёлғон сўзлаш — берар ўз кучин!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ