«ЭНДИ У БЕМОР…»
-«Сиғдира олмасдан мевасин анор,
Ёрилиб кетибди — энди у бемор.
Афсуски, даволаб бўлмайди уни,
Ха, демак анорнинг — битибди куни!».
«МАМНУНЛИК…»
-«Сотувчилар мамнун — харидингиздан,
Мамнунлик жой олсин — аввало сиздан!».
«БУ ЙЎЛ…»
-«Бу йўл қайга боради, ахир?»,
-«Йўл бормайди — олиб борадир!».
«ЗИНА ХАМ…»
-«Хурсандликдан уйга — сиғмаган чоғинг,
Хаттоки, зина хам — гулзоринг, боғинг!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ