«ЧАРЧОҚ ХАМ…»
-«Негадир ғалати — дунёда ишлар,
Чарчоқ хам — баъзида «хузур» бағишлар!».
«СУЯНИБ…»
-«Суяниб яшашга, не етсин — бироқ,
Мустақил бўлмоқлик — ундан яхшироқ!».
«ЛАХЗАЛИК ШУХРАТ…»
-«Хатарли ишларга — баъзан уриб қўл,
«Шухрат»нинг домига — биз оламиз йўл.
Оёғинг остида — фалокат азал,
Лахзалик шухратнинг — нимаси афзал?».
«АНИҚ ЖАВОБ…»
-«Айтчи менга, сени дўстинг нечадир?,
Қайси бири, сен чун — жондан кечадир?».
-«Аниқ жавоб йўқдир — хозирча менда,
Пулсиз қолсам, айтгум — ана ўшанда!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ