«ҲИМОЯГА МУХТОЖ…»
-«Ҳимояга мухтож бўлганинг сайин,
Ўзингга хам ишонч — сўниши тайин!».
«ТАБАССУМ ҚИЛГАНЛАР…»
-«Табассум қилганлар — бахтлими бари?,
…Табассум — бир қадам, асли бахт сари!».
«ХОТИРАЛАР…»
-«Хотиралар — гохи шодлик, гохи ғам,
Барчасини — бирдек, кўрайлик бахам.
Ахир ойнинг ярми ёруғ, ярми тун,
Бир кам дунё дерлар — бўлмас бус-бутун!».
«ҚЎЛИНГДАГИ ГУЛИНГ…»
Сабр қилиб кутдинг — қош хам қорайди,
Қўлингдаги гулинг — сендан сўрайди:
-«Майли, лекин — сўлиб қолганим ёмон,
Нахот ундан, умид қиляпсан хамон!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ