«КЕЙИНГИ ЧЎҚҚИНИ…»
-“Чўққи забт этилди — ҳаракат боис,
Кейинги чўққини — кўзламоқ жоиз!”.
«ҲАЁТ ТАШВИШЛАРИ…»
-“Ҳаёт ташвишлари — бошни оғритса,
Безовта бўламиз — қотади энса.
Албатта астойдил — нолиймиз, аммо,
Ташвишсиз яшамоқ — бу хам муаммо!”.
«СЕН ҲУКМ ЧИҚАРМА…»
-“Сен кимни кутяпсан – балким, қассобни,
Келдими муддати — хисоб китобни?”.
–“Сен ҳукм чиқарма — ризқимиз бисёр,
Яхшиси бўла қол — ўзингга ҳушёр!”.
«МЕҲР…»
-“Меҳр кўзда дейсиз — бу эмас нуқта,
Пингвин, тюлень меҳри — фақат тумшуқда!”.
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ