
«МУШУКГА ЖОЙ ҚАЙҒУ…»
-«Эчкига жон қайғу, қассобга ёғ қайғу,
Мушукга жой қайғу — ҳа, таниш бу туйғу!».

«ТУРИБ ҚОЛМА…»
-«Аро йўлда — туриб қолма ҳеч,
Давом этгин — бўлмай туриб кеч.
Дадил қадам ташлаш — жоиздир,
Кафолати — «Бир юз» фоиздир!».

«ПОЛАПОНЛАР…»
Полапонлар бўлди, учирма — бирок,
Энди улар кетди — янада йироқ.
Ота-она маъюс — қарар ортидан:
-«Наҳот бизлар чиқсак — улар ёдидан!».

«МЕНИНГ ОРЗУИМ…»
-«Соч турмагинг, нега — ғалати доим?»,
-«Қизил китоб ахир — менинг орзуим!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ