
«МЕҲР БИЛАН…»
-«Аввалига қарайман — қахр билан,
Сўнг ёқсангиз, қарайман — меҳр билан!».

«ЎТМИШНИ…»
-“Фарздир эсламоқлик — ўтмишни гохо,
Оддий нарсалар хам — унда бебаҳо!”.

«КОВУШ ҚАЙТАРИШИНГ…»
-«Ковуш қайтаришинг — сабаби қандай?»,
-«Шошиб овқат есанг — бадали шундай!».

«СИЧҚОН ТУТМАЙ ҚЎЙДИ…»
-«Сичқон пойлаяпсан — Бароқвой демак!»,
-«Керак эмас сичқон — бер тайёр емак!».
Сичқон тутмай қўйди — мушуклар бирдан,
(Жойни бўшат унда — келмаса қўлдан!).
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ