
«МАСАЛАНИ ТОРРОҚ ОЛСАК…»
-«Масалани торроқ — олсак агарда,
Инсон зоти безиб — қилмасми зарда?».

«ВАҚТ…»
-«Вақтни бўйсундирмоқ — имкондан йирок,
Вакт-ла дўст тутинмоқ — мумкиндир бироқ!”.

«АНИҚ МАҚСАД…»
-«Борар манзил — аниқ бўлса-да, аммо,
Аниқ «Мақсад» йўқми? — демак, муаммо!».

«ХАТЛАБ ЎТАДИ…»
-«Машаққатни кимдир — хатлаб ўтади,
Кимдир «Хурмат» қилиб — четлаб ўтади!».
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ