Фото   —   Unsplash

«НИҚОБ…»
-«Етса хақиқатни — очмоқ фурсати,
Унда ол ниқобни — юзинг кўрсатиб.
Кейин пайти келиб, мулзам бўлгандан,
Аввал иқрор бўлмоқ — афзал минг чандон!».

Фото   —   Pexels

«ГЎЗАЛЛИК…»
-«Баъзида барчадан — бўлай деб гўзал,
Оммани қўрқитиб — бўламиз ўсал.
Ҳаётда, бу гапга — мисоллар қанча,
Қош қўйиб, кўзини — чиқарган қанча?!».

Фото   —   Unsplash

«ВАҚТ…»
-«Вақтни ортга бўлмас — сира қайтариб,
Буни  англаб етгач – қолибмиз қариб!».

Фото   —   Unsplash

«ҚАЙҒУ ВА ШОДЛИК…»
-«Қайғу хам, шодлик хам — келса бир бўлиб,
Уларни қарши ол — сен фақат кулиб.
Тақдирнинг синови — буларнинг бари,
Сабрли бўлмоқлик — элтар бахт сари!».

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz